Гвардиола кетма-кет 3-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг ўтган ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Эътиборлиси, испаниялик мутахассис ушбу совринга кетма-кет 3-марта эга чиқмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, "шаҳарликлар" ўтган ой АПЛда 4та учрашув ўтказишиб уларнинг барчасида ғалаба қозонишган эди. "Сити" ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасига жами 9та тўп киритган бўлса, ўз дарвозасидан бор йўғи 3та тўп ўтказиб юборган.

Маълумот учун, чемпионатда пешқадамлик қилаётган "Манчестер Сити" 2-поғонада бораётган ҳамшаҳари "Манчестер Юнайтед"ни нақд 11 очкога ортда қолдирмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!