Гвардиола: «Наполи» профессионал фаолиятимда мен дуч келган энг яхши жамоалардан биридир

Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Наполи»га (2:1) қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг, ўз фиклари билан ўртоқлашди.

«Биз биринчи бўлимнинг дастлабки 30-35 дақиқасини жуда яхши ўтказдик, иккита гол урдик, яна бир ёки иккита гол уришимиз мумкин эди. Шундан сўнг, чарчаб қолдик ва қарши ҳужумларни кўнгилдагидек якунлай олмадик.

«Наполи» қисқа тўп узатишлар орқали яхши ҳаракат қилди, жуда тез қарши ҳужумларга ўтиб турди.

Биз юқори прессингни ҳар доим таъминлаб туролмадик. Рақиб эса оддий ўйнади. Ортиқча уринмасдан, ҳужумларимизни қайтариб турди.

«Наполи» профессионал фаолиятимда мен дуч келган энг яхши жамоалардан биридир. Жуда ҳам хурсандман, чунки аъло даражада футбол намойиш қилмасдан туриб, «Наполи»ни енгиш мумкинмасди.

Дарҳақиқат, бу мен фахрланадиган ғалабалардан биридир. «Наполи» эса А Серияда ғолиб чиқишга қодир жамоа», - деб Гвардиола сўзларини келтиради УЕФА сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!