Гвардиоланинг "қора рўйхат"идан ўрин олган футболчилар маълум бўлди

15 май, 12:20 727

Гвардиоланинг


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсум учун жамоа таркибини тубдан ўзгартирмоқчи.

Испаниялик мутахассис ҳозирда “шаҳарликлар”нинг 12 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр. Уларнинг бир қанчаси ижарага юборилиши мумкин. Гвардиоланинг режаларига кўра, футболчиларнинг сотувидан тушган пулга янги ўйинчилар харид қилинади.

Унинг “қора рўйхат”идан Пабло Сабалета, Гаэль Клиши, Келечи Ихеаначо, Хесус Навас, Вилли Кабальеро, Бакари Санья, Яя Туре, Жо Харт, Эльяким Мангала, Вильфрид Бони, Самир Насри ва Жейсон Денайе ўрин олишган.