Гётце "Бавария" билан шартнома имзолади

24 май, 17:00 550

Гётце

Дортмунднинг “Боруссия” клуби хавбеки Марио Гётценинг укаси Феликс Гётце “Бавария” билан профессионал шартнома имзолади. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “Бавария” 19 ёшли Гётце билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, у жорий мавсум Бундеслиганинг 4та ўйинида қайдномага киритилган, аммо, бирор марта ҳам майдонга тушмаган.