Гётце: Бу қадар узоқ вақт сафдан чиқмаган эдим

Кеча Германия Бундеслигасининг дастлабки турида “Вольфсбург” меҳмони бўлган Дортмунднинг “Боруссия” клуби рақибини  3:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Эътиборлиси, ушбу учрашувда саккиз ойлик танаффусдан сўнг  Марио Гётце яна майдонга қайтди. 25 ёшли футболчи ўйиндан сўнг бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен бу қадар узоқ вақт сафдан чиқмаган эдим ва шу сабабли яна майдонга мослашишим осон эмас эди. Бироқ, айни дамда мана шундай ҳолатда майдонга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман.

Биз ажойиб ўйин кўрсатдик ва меҳмонда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришдик. Буларнинг барчаси ижобий ҳолат”, - дейди Гётце клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!