Гётцега Германиядан кетишни тавсия қилишмоқда

 

Германия терма жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиси Марио Гётце атрофидаги гаплар тобора қизиб бормоқда. "Бавария"дан Дортмундга қайтган футболчи бу жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг ишончини қозона олмади.

"Реал" жамоасининг собиқ бош мураббийи Бернд Шустер Гётцега бошқа чемпионатга ўтишни тавсия қилди.

- Мен шундай кучли футболчи захирада ўтирганига ҳайронман, - деди Бернд Шустер. - Марио гранд клубларда ҳам асосий таркибда ўйнашга қодир. У Германиядан кетиши ва ўз кучини Англия, Испания ва Италия чемпионатларида синаб кўриши керак.

Жорий мавсумда "Боруссия" таркибида Марио Гётце 11 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!