Ҳакам Рамосни аяди(ми)

Кеча Испания Ла лигасида 33-тур ўйинлари давом эттирилди. Куннинг сўнгги баҳсида “Реал” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди. Қизғин ва курашларга бой ўтган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида учрашув бош ҳаками Алехандро Хосе Эрнандес “Реал” сардори Серхио Рамосга тўғридан-тўгри қизил карточка кўрсатди. Майдондан чиқар чоғида эса Рамос “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикега жуда кўп гапираётганлигини имо-ишора орқали кўрсатди.

Қизиғи, учрашув бош ҳаками бу ҳолатни ўйин қайдномасига киритгани йўқ. 31-турда эса “Барселона” ҳужумчиси шундай хатти-ҳаракати учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!