Ҳамиджон Актамов:  Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди

“Динамо”- “Қизилқум” (0:1) учрашувидан кейин жамоамиз устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 

- Бугун ҳар иккала жамоа аъзолари чиройли ўйин намойиш этишди. Йигитларга раҳмат. “Динамо” ҳам ўз ўйин услубига эга, шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турди. Футболчиларимиз ўйин олдидан олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Ўз навбатида бизни Навоийдан келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Умуман бугунги ўйинда ғалаба бизга жуда зарур эди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда ҳам чиройли ғалабалар билан ишқибозларни хурсанд этамиз.
 

Гол киритилган вазиятни қандай баҳолайсиз?
 

- Мен ҳакамларни қарорини муҳокама қилмайман. Ўша вазиятда “офсайд” йўқ эди, менимча. Кейин тўпни мезбон ҳимоячилардан бирига тегиб дарвозага бориб тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!