Ҳамиджон Актамов: Бу ғалабимиз клуб президентнинг туғилган кунига совға бўлди

«Қизилқум» – «Машъал» учрашувидан (2:0) кейин «кончилар» устози Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақидаги қуйидагича фикр билдирди. Бу ҳақди клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Ўз майдонимизда ғалабага эришмаганимизга анча вақт бўлганди. Футболчиларим бор кучлари билан ҳаракат қилишиб, олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Ушбу ғалаба клубимиз президенти, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Қувондиқ Санақуловнинг туғилган кунига ажойиб совға бўлди, деб ўйлайман...

«Машъал» кучли жамоа эканлигини билардик. Биринчи гол киритилгунига қадар улар ҳам дарвозами олдида бир қатор хавфли вазиятларни ярата олишди. Биринчи бўлим охирида ва иккинчи бўлим бошида киритилган голлар уларга салбий таъсир ўтказди, менимча. Иккинчи бўлимда, иккинчи голни киритганимиздан кейин ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Рақибга деярли имкон берилмади ва муҳим уч очко қўлга киритилди. Биринчи давранинг қолга иккита учрашувида ҳам ижобий натижаларни қўлга киритиб, танаффусга имкон қадар юқорироқ поғонани эгаллаб чиқмоқчимиз”, – деб айтиб ўтди «Қиўилқум» бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!