Ҳамиджон Актамов: Бугун биз кучли эдик ва ғалаба қозондик

6 апрель,2017, 20:08 586

Ҳамиджон Актамов: Бугун биз кучли эдик ва ғалаба қозондик

 

Бугун олий лига 5-тур ўйинларига старт берилди. Унда Тошкентда “Бунёдкор” “Қизилқум”ни қабул қилди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

- Бугун ғалаба учун келгандик. Буни удасидан чиққанимиздан хурсандман. Навоийдан келган 500 дан ортиқ келган ишқибозларимизга ўз миннатдорлигимни билдириб ўтаман. Мухлислардан бир нарсани илтимос қилиб қолардим, ҳар қандай ҳолатда ҳам улар футболчи ва мураббийларни ортидан ғийбат қилмасликларнини сўраб қолардим. Чунки бу футбол. Унда ҳар қандай ўйинда ҳар хил натижа бўлади.  

Бу ўйинга олидндан режаларимиз бор эди. Бугун бизнинг жамоа кучли эди. Шунинг учун ғалаба қозондик, - дейди Актамов.