Ҳамиджон Актамов: “Бунёдкор”га омад кулиб боқди

 

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида навоийликлар вакиллари иштирок этишди.

-Қизиқарли ва шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба илинжида тўп тепди. Бугун ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчи эдик. Афсуски, буни уддалай олмадик. Умуман олганда, баҳс тенг курашлар остида ўтди ва унда камида бир очко олишимиз лозим эди. Бироқ ўйин охирларида ўтказиб юборилган гол қимматга тушди. Омад рақиб томонида бўлди. Умуман яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда, ғалабага эришишмиз ҳам мумкин эди. Охирги учрашувларимизда етакчиларимиз жароҳат олишмоқда. Аввалги турда Саноев шикастланганди. Бугун эса Григалашвили баҳсни якунлай олмади. Кетма-кет иккинчи ўйиндирки, етакчимиз ва сардоримиз Эркин Бойдуллаев хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Ўйлайманки, олдинди турган учрашувларда керакли натижаларни қўлга кирита оламиз, - дейди “Қизилқум” устози Ҳамиджон Актамов.

- Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Афсуски, рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Умуман олганда, “Бунёдкор” тажрибали жамоа. Бежизга улар мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмаяпти. Лекин, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмагандик, - дейди “Қизилқум” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Миржалол Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!