Ҳамиджон Актамов: Ғалаба учун ҳаракат қилдик

23 апрель,2017, 08:04 288

Ҳамиджон Актамов: Ғалаба учун ҳаракат қилдик

 

Олий Лига 7-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Қизилқум” (0:0) учрашувидан кейин навоийликлар устози Ҳамиджон АКТАМОВ ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

“Бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун бор кучи билан ҳаракат қилди.  Рақибимиз ҳам асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга уриниб кўрди. Ўйин натижага мос бўлди. Албатта, учрашув охирида гол уриб ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Артур Геворкян яхши вазиятдан чиқиб борди.

Аммо унинг гол уришига  ҳимоячи халақит қилди. Жасур Ҳасановнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Ўша вазиятларда бироз омад етишмади, деб ўйлайман. Ҳасанов? Албатта, таркибимизда маҳоратли футболчилар етарли. Ким учрашувга 100 фоиз тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Ҳасанов захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира олди”, – деди Актамов.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.