Ҳамиджон Актамов: “Металлург”да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди”

 

“Металлург” – “Қизилқум” (3:1) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биринчи бўлимда биз рақибга нисбатан кўпроқ зарбалар ва хавфли вазиятларни ярата олдик. Аммо улардан самарали фойдалана олмадик. Дисквалификация туфайли асосий таркибизмнинг уч нафар футболчиси – Ҳасанов, Жўраев ва Бойдулаевнинг майдонда йўқлиги ҳам ўз сўзини айтди. Бунинг устига бекободликларнинг ҳужумидан кейин тўп ҳимоячимизга тегиб, оддий вазиятда гол ўтказиб юбордик. Умуман об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам дастлабки қирқ беш дақиқаликда ҳар икки томонга ҳам қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимда мухлисларбоп ўйин бўлди. Стандарт вазиятдан иккинчи голни ўтказиб юборсакда, тезда жавоб тўпини киритдик  Ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Бироқ бекободликларда ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди ва улар учинчи тўпни киритиб, ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди", - деб айтиб ўтди "кончилар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!