Ҳамиджон Актамов: Йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" (0:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов қуйидагича фикр билдирди.

- Ўйин бироз қийин ўтди. Лекин етарлича қулай имкониятларни юзага келтира олдик. Бугун йирик ҳисобда ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди. Мақсадимиз - уйга ғалаба билан қайтиш эди. Қолаверса, бугун бизни Фарғонада ҳам қўллаб-қувватлаш учун бир қанча навоийлик мухлисларимиз ҳам ташриф буюришди.

Уларга узоқ йўл босиб келганликлари учун раҳмат. "Нефтчи" жамоасига ҳам омад тилайман. Ҳали бу жамоада ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. Янги ўйинчилардан тезда яхши таркиб шакллантириш бироз мушкул. "Нефтчи" ҳам шу жараёндан ўтиб олса, уёғига қийинчиликлар ортда қолади. Бизнинг жамоамиз эса кучли олтиликка киришга интилади - деди тажрибали мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!