Ҳамюртимиз Беҳзод Расаматов Бишкекда украиналик теннисчини таслим этди

Ўзбекистонлик теннисчи Беҳзод Расаматов Қирғизистон пойтахтида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган “Bishkek Open - 1” халқаро турниридаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу турнирнинг ярим финалида украиналик Анатолий Волошинга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз 6-2, 4-6, 6-3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эртага Ўзбекистон вакили финал баҳсида яна бир украиналик теннисчи Володимир Малахов билан турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Саодат Абдураҳмонова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!