Ҳасанбой, Элнур, Исроил ва Шаҳрам финалда кимлар билан жанг қилади?

7 апрель, 09:29 2430

Ҳасанбой, Элнур, Исроил ва Шаҳрам финалда кимлар билан жанг қилади?

 

Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар боксчиси Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирининг финалида рингга чиқади.

Турнирнинг энг машҳур боксчиси Ҳасанбой Дўсматов 49 килограмм вазн тоифасидаги финал учрашувини ҳиндистонлик Шиям Кумар Какарага қарши ўтказадиган бўлди.

Ҳасанбой Дўсматов финал йўлланмаси учун рингга чиқади

64 килограмм ваз тоифасида ринга чиқаётган Элнур Абдураимов олтин медаль учун мезбонлар вакили Вуттичаи Масукка қарши ринга чиқади.

Оғирлиги 69 килограмм бўлган боксчилар баҳсида Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Садриддин Аҳмедов билан рақобатлашади,

Ҳасанбой Дўсматовнинг Таиланддаги жанги (видео)

Финал учрашувлари орасида энг кескин ва муросасиз баҳс 75 килограмм вазн тоифасида бўлиши кутилмоқда. Унда дунёдаги энг кучли бокс мактаби вакиллари - ҳамюртимиз Исроил Мадримов ва кубалик Ослей Иглесиас Эстрада ўзаро куч синашади.

Ҳасанбойнинг рақиби зарбаларга дош беролмади (видео)

Финал учрашувилари 8 апрель куни бўлиб ўтади.

Мусобақага оид энг сўнгги хабар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот портали орқали кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.