Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жаҳон чемпионини қандай таслим этди (ФОТО)

15 май, 00:10 1561

Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жаҳон чемпионини қандай таслим этди (ФОТО)

Кўҳна Самарқанд шаҳри Жаҳон Бокс Серияларининг (World Series of Boxing) чорак финал жангига мезбонлик қилдаи Унда ҳамюртларимиздан ташкил топган "Uzbek Tigers" жамоаси Кубанинг "Cuba Domadores" боксчиларига қарши баҳс олиб бордилар.

Бешта жангдан иборат ушбу қарама-қаршиликнинг дастлабки баҳси 49 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Бироз аввал якунига етган ушбу қарама-қаршиликда Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жаҳон чемпиони Йоҳанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.

Беш раунд давом этган ушбу жангда энгилмас боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонди.

Қуйида ушбу жангдан олинган энг сара фотоларни томоша қилинг:

 

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.