Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль билан тақдирланди

Бугун Тошкентдаги муҳташам спорт саройларидан бири "Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги финал жанглари бўлиб ўтди.

49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ҲасанбойДўсматов финал жангида мўғулистонлик Ган-Эрфене Ганкхуягга қарши рингга кўтарилди. Уч раунддавом этган ушбу қарама-қаршиликда жаҳоннинг энг яхши боксчиси дея қайд этилаётган ҳамюртимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонди ва олтин медальга сазовор бўлди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 49 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби - Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби - Ган-Эрдене Ганкхуяг (Мўғулистон)

Бронза медаль соҳиби - Амит (Ҳиндистон)

Бронза медаль соҳиби - Рожен Ладон (Филиппин)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!