Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль томон илк қадамни ташлади

1 май,2017, 18:16 1794

Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль томон илк қадамни ташлади

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Бокс бўйича Осиё чемпионатидаги муваффиқаятли юриши давом этади. 49 килограммгача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади.

Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Шри Ланкадан ташриф буюрган Тиванка Паллеҳани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.