Ҳасанбой Дўсматов рингга қачон чиқиши маълум бўлди

 

Пойтахтимизда бокс бўйича бошланган Осиё чемпионатида қитъамизнинг 28 давлатидан 200 нафарга яқин энг кучли боксчилар иштирок этмоқда.

Кўпчили бокс мухлислари ва мутахассисларини Осиё чемпионатининг асосий юлдузи - Олимпия ўйинлари чемпиони ва Вэл Баркер кубоги соҳиби Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги қизиқтираётгани сир эмас.

1 майга белгиланган жанглар соат 12 дан бошлади. Мусобақанинг бу қисмида Муроджон Аҳмадалиев туркманистонлик Шодликмурод Муродов билан жанг ўтказади. Кундузги дастурларда Иқболжон Холдоров ҳиндистонлик Ашиш билан беллашади.

Осиё чемпионатида енгилмаган ўзбек боксчилари

Осиё бокс конфедерацияси: Энг ёрқин юлдуз Ҳасанбой Дўсматов бўлади

Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатига ўта кучли таркиб танлади

Ниҳоят, 18:00 да бошланадиган кечки дастурда биринчи бўлиб Ҳасанбой Дўсматов рингга чиқади. Чемпионлик унвонини ҳимоя қиладиган ҳамюртимиз биринчи учрашувини Шри-Ланка вакили Паллеха Тиванка билан куч синашади.

Шунингдек, Исроил Мадримов фаластинлик Қосим Абудабаат маҳоратини синовдан ўтказса, Санжар Турсунов кореялик Ким Хёнгкюга қарши рингга кўтарилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!