Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳобиддин Зоиров россиялик боксчиларга мастер класс ўтказди (фото)

  • 3 февраль, 2018, 14:18
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни дамда Россиянинг Сочи шаҳрида биринчи халқаро боксчилар форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда жаҳон бокс тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу форумда130 дан ортиқ давлатдан дунёнинг етакчи бокс ташкилотлари – халқаро Олимпия бокс ассоциацияси (AIBA),  WBA, WBO, WBC ва IBF профессионал бокс ташкилотлари раҳбарлари, Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари, промоутер ва менеджерлар ҳамда бокс бўйича мураббийлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистондан эса ушбу халқаро форумда Олимпия ўйинлари ғолиблари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров ва Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳам қатнашмоқда. Форум давомида спортчиларимиз ҳам россиялик бокчиларга мастер класс ўтиб берди ва улар билан тажрибаларини ўртоқлашди, дея хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!