Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида ҳам чемпион бўлди

  • 26 ноябрь, 2017, 14:06
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги" давом этмоқда. Бугун мазкур турнирнинг ярим финал жанглари ўтказилмоқда.

Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов мезбон боксчи Артур Жааевга қарши кураш олиб борди. 52 кг вазн тоифасида ўтган қарама-қаршилик тенг курашлар остида ўтишиган қарамасдан, якунда ҳакамлар Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини эътироф этди.

Шундай қилиб, Ҳасанбой терма жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек, яна уч нафар боксчимиз рингга чиқади. Ҳасанбой ярим финалда россиялик боксчи Артур Ложниковни мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!