Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда ҳиндистонлик боксчи билан жанг қилади

3 май,2017, 14:55 853

Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда ҳиндистонлик боксчи билан жанг қилади

49 килограммгача бўлган вазнда 2016 йилда жаҳоннинг энг яхши боксчиси унвонини қўлга киритган ҳамюртимиз Бокс бўйича Осиё чемпионатидаги зафарли юришларини давом эттирмоқда.

Бироз аввал якунланган чорак финал баҳсида қозоғистонлик Жомарт Ержанга қарши жанг қилган терма жамоамиз аъзоси тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонди.

Ушбу боксчимиз ярим финалда Ҳиндистон вакили Амит билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Ҳиндистонлик боксчи чорак финалда Индонезиядан ташриф буюрган Корнелис Квангу Лангуни мағлуб этган эди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.