Ҳасанбой Дўсматовни табриклаймиз

24 июнь, 13:54 1272

Ҳасанбой Дўсматовни табриклаймиз

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган истеъдодли боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов бугун ўзининг 24 ёшини қаршиламоқда. Sports.uz сайти ходимлари ва мухлислари томонидан Ҳасанбой Дўсматовни табриклаб, келгуси фаолиятида улкан зафарлар ва Токио-2020 Олимпиадасида ҳам ғолиб чиқишни тилаб қоламиз.

Hasanboy

Маълумот учун: Сўнгги икки йил ичида боксчимиз ажойиб натижалари билан бокс мухлисларини хурсанд қилиб келди.

Айниқса, у ўтган йили Ҳасанбой учун жуда омадли келди. У Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда олтин медални қўлга киритди ва ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб, “Рио – 2016” олимпиадасининг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди.

hasanboy dusmatov

Бундан ташқари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва AIBAнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Ҳасанбой Дўсматовга 2016 йил якунларига кўра, "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилди.

Шунингдек, бу йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионлигини қўлга киритди ва Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) жангларида муваффиқиятли иштирок этди.