Ҳасанбой Дўстматов меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қувонч улашди (Фото)

Бугун Ҳасанбой Дўстматов ва бир қатор спортчиларимиз Андижондаги меҳрибонлик уйи ва болалар уйларига ташриф буюриб, уларга қувонч улашишди.

Абсалиев Муфтоҳиддин томонидан ҳафтанинг ҳар душанба куни анъанавий тарзда ташкил этиладиган "Сен ёлғиз эмассан болажон" деб номланган тадбирда Рио олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов, Осиё чемпиони Жасурбек Латипов ва уларнинг мураббийлари Андижон шаҳридаги меҳрибонлик уйларининг бирида бўлишди. Унда болалар машҳур спортчиламиздан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шу билан бирга уларга боксчиларимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қуйида ушбу тадбирдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!