Ҳайдаров жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди

Якшанба оқшомида БАА Про лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ажман” клуби “Ал-Ахли”га қарши сафарда баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги  ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Ҳайдаровнинг узатмасидан сўнг, Маига гол киритиб, учрашувда ҳисобни очди.

40-дақиқада келиб Муҳаммад Хилол Халифа тўп киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

Фақатгина 80-дақиқага келибгина мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар – 1:2. Ҳамюртимиз эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда заҳирага олинди. У бунга қадар ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди.

БАА Про Лигаси. 13-тур

“Ал-Ахли” – “Ажман” 1:2

Голлар: Исмоил Ал Хаммади (80) – Маига (14), Муҳаммад Хилол Халифа (40).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!