Ҳайдаровнинг 30 метрдан Пранделли бошқарувидаги жамоа дарвозасига киритган голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Бугун БАА Про лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” жамоаси сафарда “Ан-Наср”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур баҳснинг 7-дақиқасида ҳамюртимиз томонидан дарвозабоннинг  қўпол хатосидан унумли фойдаланб, ҳисобни очиша эришди.

Мазкур гол учрашув сўнггига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва Ҳайдаровнинг жамоаси Чезаре Пранделли бошқарувидаги “Ан-Наср”дан устун келди.

Ушбу ҳавола орқали Ҳайдаровнинг голини томоша қилишингиз мумкин.

БАА Про-лигаси. 5-тур

“Ан-Наср” – “Ажман” 0:1

Гол: Азиз Ҳайдаров(7).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!