Ҳайдаровнинг жамоаси “Ал-Ваҳда”ни енгди
Бугун БАА Про-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ажман” клуби чемпионлик учун ҳаракат қилаётган “Ал-Ваҳда” меҳмони бўлди.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “Ажман” 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.Мазкур ғалаба туфайли Ҳайдаров тўп сурадиган жамоа очколари сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.
БАА Про-лигаси. 21-тур
“Ал-Ваҳда” – “Ажман” 2:3.
Манба: SPORTS.uz
Фикрлар