Ҳиндистон ўсмирлари италиялик тенгдошларини мағлуб этди?

21 май,2017, 11:10 375

Ҳиндистон ўсмирлари италиялик тенгдошларини мағлуб этди?

Бутун Ҳиндистон Футбол Федерацияси(АИФФ) мамлакат ўсмирлар термаси(U-17)нинг Италия ўсмирлар(U-17) терма жамоасини мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берди. Федерация расмий сайти мазкур ғалабани “ҳинд футболидаги тарихий ғалаба” ва “мамлакат футболида янги саҳифа очилди” деб эътироф этишди.

Бироқ ҳинд ОАВ ҳиндистонлик ўсмирлар италиялик тенгқурларини мағлуб этмаганликларини эълон қилди. Унга кўра, ҳиндлар Италияда нуфузи жиҳатдан учинчи ва тўртинчи ўринда турувчи лигада ўйновчи футболчилардан иборат жамоани мағлубиятга учратишган. Lega Pro эса ҳақиқатдан ҳам айнан қуйи лигада тўп сурувчи футболчилар мағлуб этилганини тасдиқлади.

Маълумот учун, Ҳиндистон шу йилнинг октябр ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги(U-17) Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади ва мазкур мусобақада илк бор иштирок этади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.