Ҳиндистонлик машҳур теннисчи Дэвис кубогида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этмоқчи

 

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубоги биринчи гуруҳ Осиё/Океания саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки учрашувда Жанубий Кореяни мағлубиятга учратган эди.

Ҳамюртларимиз кейинги босқичда Ҳиндистон теннисчилари билан беллашади. Шу йилнинг 7-9 апрель кунлари Ҳиндистонда бўладиган учрашув олдидан мезбонларнинг энг машҳур теннисичи 37 ёшли Рохан Бопанна Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда ўз мамлакатига ёрдам беришини таъкидлади.

- Менинг бўш вақтим бор ва Ўзбекистонга қарши ўйинга чақиришса, терма жамоага ёрдам бераман, - деди Рохан Бопанна. - Мен Янги Зеландияга қарши ўтказилган аввалги ўйинга ҳам тайёр эдим. Таркиб келаси ҳафта эълон қилинади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!