“Ҳоким Кубоги-2017”. Эртага “Нефтчи” ўз иштирокини бошлайди


Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2017” турнири қизғин тарзда давом этмоқда. Эртадан турнирнинг асосий жамоаларидан бири “Нефтчи” вакиллари мусобақадаги ўз иштирокларини бошлашади. Куннинг илк қисмида “Нефтчи-2” футболчилари “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши майдонга чиқишади. Ушбу беллашув Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуасида соат 11:30да бошланади.

Тушдан сўнг эса “Нефтчи-1” аъзолари Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол” билан илк ўйинни ўтказишади. Ушбу учрашув ҳам “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, "Нефтчи-1" клуби "Ҳоким Кубоги-2017" халқаро турнирида "Навбаҳор" (Наманган), "Олой" (Қирғизистон Рес.), "Ўз Донг Жу" (Андижон) ва "Истиқлол" (Фарғона) жамоалари билан "А" гуруҳидан ўрин олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!