“Ҳоким Кубоги-2017”. “Нефтчи”дан йирик ғалаба

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi


Фарғонада давом этаётган “Ҳокими Кубоги-2017« халқаро турнири турдан-турга қизиқарли тарзда тус олмоқда. "А" гуруҳидан ўрин эгаллаган мусобақа фаворити «Нефтчи-1» жамоаси кутилмаганда биринчи турда икки очкодан маҳрум бўлди. Андрей Фёдоров шогирдлари биринчи лиганинг янги вакили – «Истиқлол» жамоасига қаршилигини сингдира олишмади.

Бироз аввал якунига етган навбатдаги баҳсда эса, «Нефтчи-1» ниҳоят ғалаба қозонди. Ўз майдонида Андижон вилоятининг «ЎзДонгЖу» жамоасини қабул қилган фарғоналиклар 4-2 ҳисобида зафар қучишди. 

«Истиқлол»га қарши баҳсдаги омадсизликдан сўнг "Нефтчи-1" клуби ушбу учрашувда ҳам рақибга бироз устунликни бериб қўйди ва андижонликлар 2-2 ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимоядан жой эгаллашди. Бироқ Шерзод Ҳакимовнинг дубли "Нефтчи-1" жамоасига ғалабани тақдим этди. 

“Нефтчи-1” – “ЎзДонгЖу” 4:2 (2:1)

Голлар: Дамир Низанов – 1:0, Шохрух Омонуллохонов – 1:1, Саид Абдужабборов – 2:1, Исломбек Ўрмонов – 2:2, Шерзод Ҳакимов – 3:2, Шерзод Ҳакимов – 4:2.

“Нефтчи-1”: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев,Ҳамза Каримов,  Саид Абдужабборов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулумов, Ҳусниддин Ғофуров, (С)Жавоҳир Расулов,  Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов

Заҳирадан майдонга тушганлар: Шерзод Ҳакимов, Умид Қодиров, Аббос Махсталиев, Дилёр Ирматов,  Музаффар Музаффаров, Сирож Рўзиметов, Абдусаттор Обидов

ЎзДонгЖу: Илёс Исмоилов,  Иброҳим Мадалиев, Абдураҳмон Комилов, Расул Тошлонқулов, Исломбек Ўрмонов, Шохрух Омонуллохонов, (С) Суҳроб Нўъмонов, Шодиёр Мўллажонов, Жавоҳир Исломиддинов, Рўзимуҳаммад Юнусалиев, Жасур Қувваталиев

Заҳирадан майдонга тушганлар:  Жавоҳир Содиров, Холид Фосмуродов, Озод Қаҳҳоров, Жавоҳир Тошпўлатов, Жавоҳир Шомуродов, Иззат Алиназаров,  Одил Абдулҳамидов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!