Ҳозирча Россия – Янги Зеландия ўйинига 53 мингта чипта сотилган

17 июнь, 17:53 172

Ҳозирча Россия – Янги Зеландия ўйинига 53 мингта чипта сотилган

 

Хабарингиз бор, бугун Россияда Конфедерациялар кубоги – 2017 мусобақаси старт олади. Турнирнинг дастлабки ўйинида Россия Янги Зеландия билан куч синашади.

Мазкур беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Шунинг учун айни пайтга келиб ўйинга 53 минг чипта сотилгани маълум қилинмоқда. Бу ҳақда ТАССга ташкилиот бош директори Алексей Сорокин хабар бермоқда.

- Ушбу баҳсга 58 мингта чипта сотувга чиқарилган. Айни пайтда 5 минг чипта қолди. Лекин чипталар сотуви ҳали ҳам давом этмоқда, - дейди Алексей Сорокин.