Hua Shan Cup: Ўзбекистон U-15 термаси Хитойни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

 

Хитойнинг Вэйнань шаҳрида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Hua Shan Cup халқаро турнирининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси ушбу турда мезбон Хитой U-15 термасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Дилшод Нуралиев шогирдлари Чехия ўсмирлар терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Hua Shan Cup халқаро турнири
Хитой, Вэйнань
15 июль, шанба

Ўзбекистон U-15 – Хитой U-15 — 1:0

Гол: Жасур Жалолиддинов (11)

Ўзбекистон U-15: Мўминмирзо Қодиров, Ҳуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Темур Мамасиддиқов (Руслан Рўзиев, 89), Диёр Раҳмонбеков, Жасур Жалолиддинов, Мироншох Сатторов, Дониёр Собиров, Муҳаммадюсуф Носиров (Сардор Абдурашидхўжаев, 60 – Миразиз Саидов, 89), Игорь Чиркизов (Бобур Собиров, 82), Азамат Абдулҳалилов (Абдурауф Бўриев, 46). 

Хитой U-15: Гуо Тонг, Фан Руивей, Абуду Рехеман, Су Би, Жанг Синглианг, Гао Бахао, Ши Ян, Жанг Южие, Лианг Шаовен, Лю Сиангчен, Жин Йиханг.

Мусобақанинг сўнгги тури 17 июль, душанба куни бўлиб ўтади. Дилшод Нуралиев шогирдлария Японияга қарши баҳс олиб борса, Хитой ўсмирлари Чехия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!