Ҳужуми кучли "Барселона" супертўпурар олмоқда

16 март, 20:20 1110

Ҳужуми кучли

 

Жаҳон футболида энг кучли ҳужум чизиғига эга бўлган "Барселона" клуби янги тўпурар олишга қарор қилди. Айни пайтда жамоа ҳужумининг асосини ташкил қиладиган футболчилар - Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар тинмай гол ураётган бўлса-да, каталонияликлар яна ҳужумчи олади.

Бу гал "Барселона" барча грандларнинг орзусига айланган "Торино" тўпурари Андреа Белоттини чорламоқда.

Каталония клуби мутахассислари шу ҳафта 23 ёшли ҳужумчи вакиллари билан музокарани бошлайди.

Жорий мавсуда барча турнирларда 28 та ўйинда 24 та гол урган Белоттининг трансфер нархи 100 миллион евродан ошиб кетди.

SPORTS.uz