Ҳумоюн Россиянинг енгилмас чемпионига қарши жанг қилади

26 апрель,2017, 18:55 938

Ҳумоюн Россиянинг енгилмас чемпионига қарши жанг қилади

 

2 май куни Россиянинг Екатеринбург шуҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳумоюн Рустамов мезбонларнинг енгилмас боксчи билан жанг қилади.

Профессионал рингда учта жанг ўтказиб, бир марта ғалаба қозонган ҳамюртимиз россиялик рақиби Мурод Арслонов билан олти раунлик рейтинг жангини ўтказади. Мурод Арслонов икки йилдан буён профессионал рингда жанг ўтказмоқда.

Россиялик боксчи ҳозиргача саккизта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Мурод Арслонов ўз вазн тоифасида Россия чемпиони ҳисобланади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.