Ҳусниддин Ғофуров ва унинг жамоаси Европа лигаси саралашида «Интер» билан ўйнайди

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида 2017/18 йилги Европа лигаси биринчи саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров куни кеча кўчиб ўтган «Младость Лучани» жамоаси бу босқичда Бокунинг «Интер» клуби билан тўқнаш келадиган бўлди.

Илк ўйин 29 июньда Озарбайжонда, жавоб беллашуви эса 6 июль куни Сербияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!