Ибрагимов медаллар учун курашдан чиқди, Абдураҳмонов бронза учун курашади

Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг -74 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида ярим финал баҳслари ўз якунига етди.

Ушбу босқичда ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов АҚШ вакили Жордан Бурроусга қарши баҳс олиб борди ва 6:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали учун курашадиган бўлди.

Шунингдек, -97 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги чорак финал босқичида арманистонлик Георги Кетоевга қарши баҳс олиб борган Магомед Ибрагимов ҳам рақибига 12:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва медаллар учун курашдан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!