Ибрагимович Европада қолади

28 май, 18:10 465

Ибрагимович Европада қолади


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европада қолади. Бу ҳақда унинг агенти Мино Райола маълум қилган.

Златан яна икки йил ўйнай олади. Унга жуда кўплаб таклифлар тушмоқда, аммо мен 100% унинг Европада қолиш-қолмаслигини айта олмайман, – дейди Райола Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ 35 ёшли швециялик футболчининг АҚШга кетиши айтилган эди. Апрелда у жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди.