Ибрагимович: ЖЧ-2018 менсиз жаҳон чемпионати бўлмайди

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ-2018 турнирида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ҳа, мен жаҳон чемпионатига бораман. Шуни қўшимча қиламанки, жаҳон чемпионати менсиз жаҳон чемпионати бўлмайди, – дейди Ибрагимович АВС телеканали шоусида.

Златан Швеция терма жамоаси сафида 2001-2016 йилларда тўп сураган. 36 ёшли футболчи ҳисобида 62 гол мавжуд ва бу борада терма жамоа тарихидаги тўпурар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Швеция жаҳон чемпионининг гуруҳ босқичида Германия, Мексика ва Жанубий Корея билан тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!