Ибрагимович "МЮ" раҳбарияти билан учрашади

15 май, 12:55 473

Ибрагимович


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович шу ҳафтада Манчестерга келиб, “қизил иблислар” раҳбарияти билан клубдаги келажагини муҳокама қилади.

Швециялик футболчининг манкунианликлар билан тузган амалдаги келишуви мавсум сўнггида якунига етади. Ибрагимович шунингдек, “МЮ”нинг Стокгольмда ўтадиган Европа Лигаси финали делегациясидан ўрин олади.

Тахминларга кўра, Златан жароҳати сабабли январгача майдонга туша олмайди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.