Ибрагимович "Манчестер Юнайтед"да қолишни режалаштирмоқда

29 март,2017, 22:55 577

Ибрагимович

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Златан Ибрагимович ўзининг келажаги борасида ҳали аниқ бир қарорга келмаган. Швециялик футболчининг сўзларига кўра у яна бир мавсум “қизил иблислар” сафида қолиши мумкин.

“Ҳали ёзда нималар бўлади буни билмайман. Олдимда “МЮ” билан шартномани яна бир мавсум узайтириш варианти ҳам бор. Мен Англиянинг энг зўр клубида ўйнаяпман. Айни шу ерда ўзимни нималарга қодир эканимни кўрсатмоқчиман”, - дейди 35 ёшли ҳужумчи Manchester Evening News нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович "Манчестер Юнайтед"га ўтган йилнинг ёзида ПСЖдан кўчиб ўтган эди.