Ибрагимович фаолиятини тугатмоқчи эмас

24 апрель, 12:35 316

Ибрагимович фаолиятини тугатмоқчи эмас


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович тиззасидан олган жароҳати сабабли фаолиятини тугатишни режалаштираётгани йўқ.

Қўллаб-қувватлаб тургани учун барча рахмат. Жароҳат олганим ва бир қанча вақт майдонга туша олмаслигим аниқ. Буни енгаман ва кучлироқ бўлиб қайтаман. Фаолиятимни тугатиш бу мен учун вариант эмас. Тез орада учрашамиз, – деб ёзади швециялик футболчи инстаграм саҳифасида.