Ибрагимович жорий мавсум урган голлари учун қанча бонус олади?

10 май,2017, 15:40 616

Ибрагимович жорий мавсум урган голлари учун қанча бонус олади?

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби форварди Златан Ибрагимович жорий мавсумда урган голлари учун қўшимча 170 минг евро мукофот пули оладиган бўлди. Айтиш лозимки муҳим ўйинлар ва турнирларда урилган голлар бундан мустасно.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича швециялик футболчига бериладиган бонусларнинг жами миқдори 3,4 млн еврони ташкил этади. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ибрагимович жорий мавсум 22,5 млн евро даромад кўргани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Златан бу мавсум "қизил иблислар" сафида жами 46та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.