Ибрагимович ёзда «Лос-Анжелес Гэлакси» клубига ўтади

5 апрель,2017, 10:50 467

Ибрагимович ёзда «Лос-Анжелес Гэлакси» клубига ўтади


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ёзги трансферлар мавсимида МЛСнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоада фаолиятини давом эттиради.

FOX Deportes телеканалининг тарқатган хабарга кўра, ушбу клуб Ибрагимовични МЛСда энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради. Аммо ҳозирча томонлар келишувни охиригача етказмаган. Шу сабаб футболчининг агенти “Лос-Анжелес Гэлакси” вакиллари билан учрашган.

ibrahimovic

Ибрагимовичнинг “қизил иблислар” билан тузган шартномаси жорий йилнинг июнида якунига етади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.