Ибрагимовичга қаердан таклифлар бўлмоқда?

19 июнь, 22:46 185

Ибрагимовичга қаердан таклифлар бўлмоқда?

Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола мижозига қайси жамоалардан қизиқиш бўлаётганини маълум қилди.

“Златанда ҳаммаси жойида. Унга АҚШдан кўплаб таклифлар билдирилмоқда. Албатта, у «Наполи»га ўтмайди. «Милан» ҳам алоқага чиққани йўқ”, – деб айтиб ўтди Райола.

Бундан бир муддат илгари «Манчестер Юнайтед» Златанни АПЛ ўйинлари учун қайдномага киритмаган эди.

Маълумот учун, якунланган мавсумда швециялик форвард «МЮ» сафида 46 ўйинда иштирок этди ва 28 та гол киритишга муваффақ бўлди.