Ибрагимовичнинг келажагига тез кунларда ойдинлик киритилади

Тез кунларда “Манчестер Юнайтед” клуби форварди Златан Ибрагимович тез кунларда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўзининг келажак фаолияти борасида шарлашади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

“Тез кунларда Ибрагимович ўзининг келажаги борасида Моуриньо билан гаплашади. Жозе швециялик форварднинг яна бир мавсум жамоада қолишига ишонмоқда, аммо, Златанга четдан бўлаётган таклифлар клуб раҳбариятини безовталантирмоқда”, - дейди “МЮ”га яқин манбаа.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичнинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, футболчи келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Златан айни дамда премьер-лига тўпурарлари сафида 3-ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 15та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!