Ибрагимовичнинг тиззаси шифокорларни ҳайратга солди

7 май, 16:04 717

Ибрагимовичнинг тиззаси шифокорларни ҳайратга солди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувоффақиятли кечди. Бу ҳақда швециялик футболчининг агенти Мино Райола хабар берди. Агентнинг сўзларига кўра шифокорлар Ибранинг тиззасини кўриб ҳайрон қолишган.

“Унинг тиззаси шу қадар бақувват эканки, шифокорлар шу пайтгача бунақасини кўрмаган экан. Йигирма йиллик футболчилик фаолиятидан сўнг тиззани бундай ҳолда сақланиши деярли мумкин эмас. У заррача ҳам шикастланмаган тоза ҳолатда.

Хатто, шифокорлар Златандан соғайиб кетганидан сўнг, унинг оёқларини ўрганишни сўрашди у эса бунга ўз розилигини берди”, - дейди Райола Expressen нашрига берган интервьюсида.