Ибрагимовнинг жамоаси Переплёткинс тўп сурадиган клубдан устун келди

Кеча Латвия чемпионатида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган “Спартакс” жамоаси ўз сафарда “Елгава” клуби билан куч синашди.

Ушбу баҳсда Ибрагимовнинг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада ўз  ўрнини шеригига бўшатиб берди.

Эътиборлиси, Қаршининг “Насаф” жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган – Андрей Переплёткинс айни дамда фаолиятини айнан “Елгава”да давом  эттирмоқда. Андрей кеча жамоасининг ягона голига муаллифлик қилганини эътироф этиш жоиз.

Латвия чемпионати. 18-тур

“Елгава” – “Спартакс” 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!