Ибраҳимович “Ростов”га қарши баҳсга тайёр


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчилари Антони Марсияль ва Уэйн Руни “Ростов”га қарши Европа Лигаси плей-офф жавоб баҳсида иштирок этмайди. Бу ҳақда жамоа устози Жозе Моуриньо ўйин олди матбуот анжумани таъкидлаб ўтди.

“Манчестер Юнайтед” ва “Ростов” ўртасида Европа Лигаси 1/8 финал биринчи учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Rooney_and_Martial

Руни, Ибрагимович ва Марсияль жароҳатлари сабабли “Челси” (0:1) билан бўлган Англия кубоги учрашувида майдонга тушмаган эди, аммо швециялик ҳужумчи Ибрагимович соғлиғини тиклаб, сафга қайтган.

“Манчестер Юнайтед” – “Ростов” баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан соат 00:05да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!